UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  1 21:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  28 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 2:1 (онлайн ҳисоб)  11 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  2 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Алишер Аҳмедов: "Тез орада терма жамоада кўрасизлар" Янгиликлар

Алишер Аҳмедов: "Тез орада терма жамоада кўрасизлар"

Фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Уз Донг Жу”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Регистон”, “Гефест” (Қарағанда, Қозоғистон) жамоаларида тўп тепган дарвозабон Алишер Аҳмедов айни пайтда Мальдив оролларининг “Нью Радиант” клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Бу клуб кичик орол давлат чемпионати олий лигаси вакили бўлиб, амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланади. Ҳозирда ҳам “Нью Радиант” Мальдив чемпионатида карвонбошиликни давом эттиряпти. Албатта, жамоанинг бу муваффақиятларида ҳамюртимизнинг хиссаси катта. Биз навбатдаги тур олдидан Алишер Аҳмедов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Алишер, футболдаги илк қадамлар қандай бошланган? Футболчи бўлишингизга ким сабабчи бўлган?
- Барча болаларда бўлгани каби мен ҳам эсимни таниган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушган. Ўша пайтларда Жиззах шаҳрида 5-6та жамоа бўларди. Эрталаб чиқиб кетиб, то тўп кўринмай қолгунча футбол ўйнардик. Энди футболни танлашимга оилавий муҳит ҳам таъсир ўтказган. Чунки, дадам ҳам футболни яхши кўрадилар. Футболга бўлган меҳр айнан улардан менга ўтган десам асло муболаға бўлмайди. Маҳалламизда “Сўғдиёна” жамоаси таркибида тўп тепадиган футболчилар истиқомат қилишарди. Шу мактабимизнинг мўъжазгина стадонида тўп тепган пайтларимиз улар дарвозага мени қўйишарди. Фурсатдан фойдаланиб, бу футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, қайсидир маънода дарвозабонликни танлашимга улар сабабчи бўлишган. Дадамдан бошқа оила аъзоларимиз футбол ўйнашимга қарши чиқишарди. Сабаби, бир неча бор оёқларим шикастланиб, қўлларим синиб уйга қайтардим. Табиийки, буни кўрган уйдагилар тўп тепишимга қаршилик кўрсатишарди. Кунларнинг бирида Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари коллежида таҳсил ўқиётган дўстим қўнғироқ қилиб, дарвозабон керак эканлиги ва ўзингни синаб кўр, деб қолди. Шунда бу таклифга ҳеч иккиланишсиз рози бўлдим. Белгиланган имтиҳон ва меъёрларни топшириб, ўқишга қабул қилиндим. Коллежда Одил Аҳмедов билан бирга ўқиш бахти насиб этди. Кейин ўша пайтда ёшлар терма жамоаси мураббийи бўлган Ислом Аҳмедовнинг нигоҳига тушиб қолдим. Бу инсон профессионал дарвозабон бўлиб етишимга жуда катта ёрдам бердилар. Улардан бир умрга минатдорман.

- Футбол фаолиятингиз Жиззахда бошланибди. Кейин қайси клубларда ўйнадингиз. Биринчи профессионал шартномангиз қачон ва қайси клуб билан имзоланган?
- Олимпия захиралари коллежида ўқиб юрган кезларим “Сўғдиёна” жамоасининг ўша пайтдаги бош мураббийи Суюн Муртазоев мени жамоага таклиф қилдилар. Шу тариқа, 2004 йили илк профессионал шартномамга имзо чекканман. 


- Ҳужумчи бўлиб танилиш нисбатан осонроқ. Нима учун айнан дарвозабон бўлишни хоҳладингиз?
- Коллежга ўқишга келишдан олдин ҳужумчи бўлганман. Ёшлар жамоасида кўп гол ҳам урганман. Бир куни жамоамизнинг дарвозабони ўйинга келмай қолган. Шунда мураббийимиз дарвозага туришни менга топширганлар. Ўша учрашувда дарвозам дахлсизлигини сақлаб қолганман. Бир нечта “сейв”ларни амалга оширганман. Ўйинни кузатиб ўтирганлар орасида селекционер мураббийлар ҳам бор эди. Мана шу учрашувдан сўнг дарвозабон бўлиш истаги туғилди ва айтиб ўтганимдек, олимпия захиралари коллежига ўқишга кирдим. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейишмайди. Лекин ўзига яраша каттагина масъулияти ҳам бор. 

- Ўз вақтида “Насаф” жамоасида ўйнагансиз. Бу клубдан қандай таасуротлар қолди?
- Биринчи галда “Насаф” жамоасининг Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани билан барча футболчилар, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларини чин юракдан табиклайман. “Насаф” жамоаси тарихи китобида номим борлигидан фахрланаман. Бу клубга ўтишимга ўша пайтда “Насаф” жамоаси ўринбосарлари мураббийи Виталий Легай сабабчи бўлганди. Ярим давра ўринбосарлар сафида ўйнаганимдан кейин асосий жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков мени биринчи таркибга киритган. Ўша мавсум охиригача асосий таркиб билан бирга юрдим ва якунда Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритдик. Бундай база ва клубда яратилган шароитлар олий лиганинг ҳеч бир жамоасида йўқ. Буни ишонч билан айта оламан.

- Қозоғистон клубидан таклиф қандай бўлди?
- Қарағанда шаҳрининг “Гефест” клуби Тошкентда йиғин ўтказган. Бу жамоа мураббийлари мавсумолди назорат ўйинларимизда менинг ҳаракатларимни кўриб, ўз таркибларига чақиришди. Эътиборлиси, тўғридан-тўғри, ҳеч қандай кўриксиз шартнома таклиф қилишди. Қизиғи шунда эдики, Қарағанда шаҳрининг асосий жамоаси ҳисобланган “Шахтёр”нинг бош мураббийи Виктор Кумиков эди. Шуни инобатга олиб ҳам таклифга розилик бердим.

- Одил Аҳмедов билан бирга ўқиганман дедингиз. Одил коллежда қандай ўқир эди? Ўша пайтда ҳам етакчилик қобилияти бўлганми?
- Одил ҳар жойда етакчи, кучли, иродали футболчи бўлган. Шу хислати ҳозир ҳам бор. Лекин шунча қобилиятига қарамай, майдонда ҳам, ҳаётда ҳам жуда камтарин инсон.

- Одилдан ташқари, ўша пайтда сиз билан бирга таҳсил олган футболчилардан ҳозир кимлар футболда фаолият юритяпти?
- Мирзакамол Камолов, Муқимжон Тошматов, Сардор Қобулжонов, Раҳматилло Бердимуродов каби дўстларимиз бугунги кунда ҳам олий лига жамоалар сафида ўйнашяпти.

- Мальдив ороллари чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлдингиз? Нима учун айнан Мальдив? Ўзи таклиф қандай бўлган эди?
- Ўтган йили қишда Вадим Абрамов “Локомотив”га таклиф қилганди. Жамоа билан бирга мавсумолди 3-4та назорат учрашувида майдонга тушдим. Барча ўйинларда асосий таркибда ўйнадим. Шу ўринда Вадим Карленович ҳақида ижобий фикрларимни билдирмоқчиман. Абрамов тажрибали мураббий. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Ҳамма билан бир хилда муносабатда бўлади. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмайди. Ўша пайтда Мальдив чемпионидан ҳам таклиф бўлди. “Нью Радиант” клуби ОФК Куогида иштирок этишини инобатга олиб, бу чорловга розилик бердим. 

- Ким таклиф қилди?
- Шахсан жамоа бош мураббий чақирди. У You Tobe тармоғида ўйинларим ва сейвларим бўлган видеони кўрган экан. Икки кун ичида ҳаммаси ижобий ҳал бўлди. Мальдивга учиб бордим ва клуб билан шартнома имзоладим.

- Намунча тез, кўрик бўлмадими?
- Йўқ. Кўрик фақат Ўзбекистонда бўлади (кулади). Бошқа кучли чемпионатларни ҳам қарасангиз, у ердаги клублар узоқ муддатли кузатишлардан сўнг маълум бир футболчини таклиф қилиб, шартнома имзолашади. Бизда эса умуман бошқа ҳолат.

- Мальдив варианти сизни нимаси билан ўзига жаб қилди?
- Биринчи галда “Нью Радиант” клубининг мамлакат чемпиони эканлиги мени ўзига тортди. Кейин жамоанинг ОФК Кубогида иштирок этиши шартномага имзо чекишимга туртки бўлди.   

- Янги муҳитга кўникиб кетиш қийин кечмадими?
- Очиғи, бегона юрт, нотаниш одамлар, тил муаммоси бошида қийинчилик туғдирди. Лекин вақт ўтиши билан муҳитга кўникиб кетдим. Шу ўринда клуб раҳбариятининг юқори савияда ва илиқ тарзда кутиб олишганини ҳам айтиб ўтишим керак. Жамоа таркибига қўшилганимдан бир ҳафта ўтиб, ОФК Кубоги доирасидаги биринчи ўйинимда майдонга тушдим. Биз сафарда Индонезия чемпионига қарши тўп тепдик. Шу тариқа, Мальдив клуби сафидаги фаолиятим бошланди. Гуруҳнинг барча ўйинларида “энг яхши футболчи” деб топилдим ва бунинг натижаси ўлароқ гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоасига киритилдим. Ўзига яраша мухлислар орттирдим, мутахассислар нигоҳини ўзимга қарата олдим.

- Мальдив чемпионатининг савияси қандай экан? Бизнинг биринчи лига билан таққосласа бўладими?
- Нималар деяпсиз, бизнинг биринчи лигадан анча-мунча кучли. Мальдив чемпионати олий лигасида 8та жамоа иштирок этади. Бу клублар молийвий жиҳатдан барқарор ва бир-бирига муносиб. Рақобат жуда кучли. Енгил ўйиннинг ўзи йўқ. Танишларим, футболчи дўстларим билан гаплашганимда, уларнинг аксарияти Мальдив футболига паст назар билан қарашларини айтишади. Балки, кичик давлат бўлгани учун шундай фикр билдиришаётгандир. Лекин сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, Мальдив чемпионати кучли ва Осиёда ўз ўрнига эга.

- Стадионларнинг ҳолати, футбол инфратузилмаси қандай? Чемпионат қандай тизимда ўтказилади?
- Бизнинг уй стадионимиз ўз бағрига 25000 томошабинни сиғдира олади. Майдоннинг ҳолати аъло даражада. Мен келгунимга қадар чемпионат ўйинлари 4та даврали бўлган экан. Бу йилдан эса 3та даврада ташкил этиляпти. Бундан ташқари, мамлакат кубоги ва Президент Кубоги мусобақалари ҳам ўтказилади. Нуфузи жиҳатидан ОЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турувчи ОФК Кубогида Мальдивнинг 2та клуби иштирок этади.

- Мамлакат раҳбарияти футболни қўллаб-қувватлаяптими?
- Албатта. Айнан шунинг натижасида Мальдивда футбол жадал суратларда ривожланиб боряпти. Клублар бақувват ҳомийларга эга. Одамлар ҳам футболга қизиқишади. Ҳар бир ўйинга камида 15 минг мухлис келади.

- Футболчиларнинг ўртача маоши қанча? Легионерларга қанча ҳақ тўланади?
- Бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Ҳар бир футболчи шартномасида кўрсатилган маошни олади. Шахсан менинг маошим сир бўла қолсин. Лекин шуниси аниқки, Ўзбекистон чемпионатида берилаётган маошдан кўп оляпман. 


- Маошлар вақтида бериладими ёки узилишлар бўладими?
- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Тил масаласида ижобий томонга ўзгаришлар борми?
- Ҳа, инглиз тилини ўргандим ва ҳозир жамоадошларим билан бемалол гаплашяпман.

- Мальдив чемпионатида легионерларга чеклов йўқми?
- Чеклов бор. Ҳар бир клуб 4 нафардан хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

- Қаерда яшаяпсиз? Алоҳида уй беришдими?
- Алоҳида уй беришган. Биринчи кунлари клуб базасида яшагандим.

- Мураббий билан муносабатларингиз қандай?
- Яқинда мураббийимиз алмашди. Ҳозир сербиялик Никола Коважич жамоамизга мураббийлик қиляпти. Рус тилини яхши билар экан. Жамоада иккимиз рус тилида сўзлашамиз. У бундан аввал Тожикистон, Шри-Ланка терма жамоалари фаолият юритган. Душанбенинг “Истиқлол” клуби билан бирга ОФК Президенти Кубогини ютган.

- Клубда сиздан бошқа яна легионерлар борми?
- Ҳа, бор. Икки нафар нигериялик ва бир словакиялик футболчи ўйнайди.

- Мальдив чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайиши мумкинми? Ҳеч кимга тавсия қилиб кўрмадингизми?
- Албатта. Ким ҳам истамайди легионер мақомида ўйнашни. Насиб қилса, яқин кунларда Мальдивда ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлса, бундан ажабланмайман.  

- “Нью Радиант” раҳбарияти клуб олдига қандай вазифа қўйган?

- Фақат чемпионлик ва ўзимиз иштирок этадиган кубок баҳсларида ҳам биринчи бўлиш вазифаси қўйилган. Кўз тегмасин, ҳозирча турнир жадвалида мағлубиятсиз пешқадамлик қилишда давом этяпмиз. Келаси мавсум яна ОФК Кубогида қатнашамиз. Бу мусобақада имкон қадар узоқроққа етиб боришни мақсад қилганмиз.

- Бу йилги ОФК Кубогидаги иштирокингиз клуб раҳбарлари томонидан қандай баҳоланди?  
- Ўртача баҳоланди. Чунки, мавсум давомида жамоада икки маротаба бош мураббий ўзгарди. Шундай бўлсада, мусобақад ёмон иштирок этмадик.

- Жамоа билан шартномангиз қанча муддатга имзоланган?
- Шу йили ноябрь ойида якунланади.

- Келишувни узайтириш истаги борми?
- Шу бўйича таклиф билан чиқишди. Лекин шартномани узайтиришга шошилмаяпман. Бунга етарлича асосларим бор. Бошқа жуда яхши шароитларга эга таклифлар тушяпти.

- Яхши таклифлар бошқа давлат клублари томонидан билдириляптими?
- Худди шундай.

- Айнан қайси клублардан, айта олмайсизми?
- Ҳозирча айта олмайман. Чунки, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Аммо, шуниси аниқки, бу мамлакат ва унинг клуби анча кучли ва Осиёда ўз ўрнига эга. Тез орада бундан хабар топасиз.

- Тасаввур қилинг, жамоангиз Ўзбекистон олий лигасида иштирок этса, якунда 16та клуб орасида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин?
- Бемалол кучли бешталикда бўларди. Бунга ишончим комил.

- Шу зайлда ўсишда давом этсангиз, сизда миллий терма жамоада тўп тепиш имконияти юзага келиши мумкин. Шу ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингизми?
- Бўлмасамчи. Энг катта орзуим ва мақсадим миллий терма жамоа таркибида майдонга тушиш. Айнан шу мақсадни амалга ошириш учун ҳам кучлироқ чемпионатга йўл олмоқчиман. Насиб қилса, тез орада мени миллий терма жамоа либосида кўрасиз, деган умиддаман. 



            
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Алишер Аҳмедов
Туғилган йили - 04.08.1987  
Туғилган жойи - Жиззах
Амплуаси - дарвозабон
Бўйи - 191 см
Вазни - 85 кг
ТЎП ТЕПГАН ЖАМОАЛАРИ:
2004-2008 “Сўғдиёна”
2008-2009 “Уз Донг Жу”
2009-2011 “Насаф”
2011-2012 “Нефтчи”
2012-2013 “Регистон”
2013-2014 “Гефест” (Қарағанда, Қозоғистон)
2015 - “Нью Радиант” (Мальдив ороллари)


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика