UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  134 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Алиризо Жаҳонбахш: "Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан" Янгиликлар

Алиризо Жаҳонбахш: "Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан"

Осиё кубогида Championat.Asia'дан эксклюзив.

Эрон терма жамоаси вингери Алиризо Жаҳонбахш кеча бўлиб ўтган Фаластин терма жамоаси (4:1)га қарши ўйиндан сўнг Championat.Asia'га интервью берди. Интервьюни бу ерда ўқишингиз мумкин, Алиризо эса бироз олдин сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиуллин билан гаплашди. Улар яхши таниш ва дўстона руҳда суҳбатлашишди.


А.Ж.: Салом, сизни кўришдан мамнунман. Ишларингиз қандай?

Championat.Asia: Салом, ҳаммаси яхши. Сизни Тошкендаги жаҳон чемпионати саралаш ўйинида кутгандик, аммо келмадингиз.

А.Ж.: Ҳа, жароҳатим бор эди. Ўзбекистонга қарши беллашувдан битта ўйин олдин тиззамни жароҳатлаб олдим. Бугун эса майдонга чиқдим. Эрон терма жамоасига қарши жавоб ўйинига борасизми?

Championat.Asia: Ҳа, балки борармиз.

А.Ж.: Сизни кўриб турганимдан жуда ҳам хурсандман!

Championat.Asia: Биз ҳам! Ўзбекистоннинг Осиё кубогида Эронга қарши ўйнашига умид қиламан. Балки, ярим финалларда.

А.Ж.: Турнир қандай кечишини кўрамиз. Терма жамоангиз учун илк ўйин қандай ўтди? Ўйин боришини назорат қилдингларми?

Championat.Asia: Сурия билан ўйнадик, гол уриш учун имкониятлар бўлди.

А.Ж.: Сурияга қарши ўйнаш доим қийин бўлган...

Championat.Asia: Ҳа, улар доим жарима майдончасида "автобус қўйишади". Уларни Эктор Купер бошқармоқда, бу кўп нарсадан далолат беради.

А.Ж.: Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан. Кейинги ўйин ким билан?

Championat.Asia: Иккинчи ўйин Ҳиндистонга қарши. Ютишга умид қиламиз. Учинчи ўйин эса Австралияга қарши...

А.Ж.: Сизларда барибир имконият бор. Ўзбекистон – яхши жамоа.

Championat.Asia: Гуруҳдан чиқамиз деб ўйлайман, аммо плей-оффда кимга тушишимиз ноаниқ. Балки умуман Японияга тушармиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика