UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  4 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  26 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  4 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  15

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз" Янгиликлар

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Эрон ва Фаластин (4:1) учрашувидан сўнг эронлик футболчи Алиризо Жаҳонбахш Championat.asia кичик интервью берди.

- Осиё кубоги ҳақида нималар дея оласиз? Эрон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги мақсади қандай?

- Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз. Осиё кубоги Эрон мамлакати учун ҳар доим энг муҳим турнирлардан бўлган. Доим энг юқори натижани кўзлаганмиз. Биздаги кучли футболчилар ва ҳозирги авлоддан келиб чиқиб, катта натижаларни мақсад қилганмиз. Мусобақа стартидан олдин турнирни яхши бошлашимиз шарт эканини билардик. Бугун ажойиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Осиё кубоги ҳали узоқ давом этади, кўп ўйинлар ҳали олдинда. Биз етарли тажриба ва сифатга эгамиз. Буёғига ўйинлар қийинлашиб кетаверади. Кўп нарсани орзу қиляпмиз. Умид қиламанки, ўйлаган натижамизга эришамиз. 



- 2019 йилги Осиё кубоги Эрон учун бироз омадсиз якунланган. Бу сафар Эрон ўша хатоларни тўғрилаб, мусобақа чемпиони бўлишига қанчалик ишонасиз?

- Ҳа, ўша мусобақада биз омадсизликка учрагандик. Ярим финалда Японияга имконият бой берилгани эсимда. Бу мусобақада ҳам аввалгидек иштиёқдамиз ва катта мақсадларни кўзлаганмиз. Биринчи ўйин ҳар доим қийин, аммо биз ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Осиё кубогида узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Терма жамоанинг ҳозирги авлодидан умидлар катта. Биз бу орзулар ушалишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика