UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  1 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  3 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  2 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  31 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди

Давралар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев мавсумни жамоамиз сафида якунлаши кутилганди.

Аммо, футболчи фаолиятини Озарбайжоннинг "Раван" клубида давом эттирадиган бўлди. Раҳматуллаев билан шартнома имзоланаётганида футболчига хориждан яхшироқ таклиф тушса уни ҳеч бир муаммосиз қўйиб юбориш борасида келишиб олинганди. Орадан маълум вақт ўтгач, Алибобога Озарбайжоннинг “Раван” клубидан таклиф тушди. Шу сабабли, ярим ҳимоячи бир неча кун олдин Озарбайжонга йўл олганди. Бир неча кун давомида “Раван” машғулотларида қатнашган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари мураббийларга ва клуб раҳбаритига манзур бўлгач, Раҳматуллаевга шартнома таклиф қилишди. Шундан сўнг Алибобо клубимизга бу борада мурожаат қилди. Ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. 

Иккинчи давра арафасида жамоамиз аъзосига айланган Алибобо Раҳматуллаев қисқа вақт оралиғида "Навбаҳор" таркибида учта ўйинда майдонга тушганди. "Нефтчи"га қарши ўтган “дерби” учрашувида эса Улуғбек Бақоев урган голга ассистентлик қилганди. Биринчи даврани "Бухоро" таркибида ўтказган футболчи ушбу мавсумида умумий ҳисобда олий лигада саккизта ўйинда иштирок этган. Алибобога янги клуби сафида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда унинг фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Бокунинг "Раван" клуби ҳақида қисқача маълумот. Жамоа ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. Айни пайтда мазкур клуб Озарбайжон чемпионатининг уч туридан сўнг икки очко жамғариб, ўн жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Алибобо янги жамоасидаги дебютини 13 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши учрашувда нишонлаши мумкин. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика