Альфонсо Дэвис - Канадада 2020 йилнинг энг яхши спортчиси
30 дек 2020 11:46
Янгиликлар
Альфонсо Дэвис - Канадада 2020 йилнинг энг яхши спортчиси
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Канадада 2020 йил якунлари бўйича энг яхши спортчи бўлди.
Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциациясининг расмий сайти хабар бермоқда. Альфонсо муваффақиятли йилдан сўнг Postmedia Male Athlete of the Year 2020 мукофотини олди. Ўйинчи икки карра ушбу мукофот соҳибига айланди, олдинроқ у 2018 йилда бу номинацияга муносиб кўрилганди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли футболчи Мюнхен клубига 2018 йилнинг ёзида ўтганди. Томонлар ўртасидаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Дэвис жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар