UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  1 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  1 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи Янгиликлар

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи

"Бавария" бошқарув раиси Ян-Кристиан Дрезен терма жамоада Альфонсо Дэвисга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишмагани учун Канада футбол ассоциацияси устидан судга мурожаат қилинишини айтди.

Бу ҳақда "Bild" ёзмоқда.

24 ёшли ҳимоячи КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида учинчи ўрин учун АҚШга қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди. Текширувдан сўнг канадалик ҳимоячи тиззасининг хочсимон боғлами узилгани аниқланди, шу сабабли футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Дэвиснинг агенти мижозининг жароҳатида Канада терма жамоаси мураббийлар штабини айблади. Бу фикрга Дрезен мисолида "Бавария" раҳбарияти ҳам қўшилди. 

"Тиззаси шикастланган футболчини пухта тиббий кўрикдан ўтказмасдан 12 соатлик қитъалараро парвозда олиб юриш, фикримизча, бепарволик ва тиббий назоратни бузишдир. 

Биз Канада футбол ассоциациясидан воқеа бўйича тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз ва қонуний чоралар кўриш ҳуқуқимиз борлигини эслатиб ўтамиз.

Ўйиндан олдин мушакларида муаммо бўлган Дэвиснинг спорт аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда иштирок этиши бизнинг нуқтаи назаримизда тушунарсиздир”, – деди Дрезен.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби яқинда Дэвис билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика