

Мюнхен жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германия чемпионати 4-тур доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйин олдидан бу ҳақда матбуот анжуманида эълон қилди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Дэвис умумий гуруҳга қайтган. Ўйинчи Канада терма жамоасида бўлганда жароҳат олган эди.
20 ёшли канадалик футболчи ўтган мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.



