UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  2 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  14 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  1 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  10 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  4 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  4 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  4 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7

Алешандро Пато ҳозир қаерда? Янгиликлар

Алешандро Пато ҳозир қаерда?

Теглар :  Алешандре Пато
Бразилиялик иқтидор соҳибини мухлислар жуда яхши эслашади.

Катта шов-шувлар билан катта футболга кириб келган ёш йигитчани порлоқ келажак кутаётгани ва у жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишини таҳмин қилишганди, лекин воқеалар ривожи бироз бошқачароқ тус олди. 

Пато Италия билан боғлиқ хотираларини доим табассум билан ёдга олади.

“Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳснинг 24-секундидаёқ футболчи жуда чиройли гол муаллифига айлангани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда мухлислар ҳайратига сабаб бўлиб, спортга ихтисослашган каналларда бир неча ой такроран намойиш этилган ажойиб гол муаллифи 22 ёшли бразилиялик эди. 2013 йил қишда Америкага қайтиш, “Коринтианс”дан “Сан-Паулу”га ўтиш, янги ижара — Лондоннинг “Челси” клуби, кейин эса “Вильярреал” билан 4 йиллик шартнома тузган. У ҳозирда Хитой Суперлигасида ўйнайдиган “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

“Ўйлашимча, у жамоага келгани ўйин учун муҳим омиллардан бири бўлган. Бизнинг тактикамиз тўпни пастда ушлаб туришдан иборат эди. У ҳар доим ҳам буни уддалай олмаган бўлиши мумкин, бироқ бир неча бор ажойиб ўйин кўрсата олган. Пато айтганларимни тўғри бажарар, ҳужумда яхши ўйнар ҳамда кучли зарба бера оларди”, — деган эди Фабио Каннаваро футболчининг клубдаги биринчи ўйинидан сўнг.

Афсуски, дастлабки ўйин мағлубият билан бошланди: “Гуанчжоу Фули” (0:2). Бу баҳс 2017 йил март ойи бошларида бўлган. Иккинчи тур Патони “Тяньцзинь” мухлислари орасида қаҳрамонга айлантириши мумкин эди. Аммо меҳмонларнинг бу ерда ҳам омади келмади. “Шанхай Шэньхуа” билан 1:1 дуранг натижа қайд этилди. Учрашув сўнгги дақиқаларида дарвозабон жамоани мағлубиятдан сақлаб қолади ва Патонинг зарбасидан кейин тўпни ушлаб қолганди.

2017 йил 1 апрель куни Олимпиада ғолиби, “Олтин тўп” эгаси ва Россиянинг 2015 йилги чемпиони Хитой элитасида дастлабки ғалабага эришди: Пато яхши ўйин кўрсатди ва голли узатма берди. Каннаваро 24 минг томошабинни ғалаба билан табриклади. Аксель Витсел эса бутун ўйин давомида майдон марказида ҳукмронлик қилди ва ажойиб паслар етказиб бериб турди. Уйда бўлган иккинчи баҳс ҳам омадли якун топди.

“Милан” собиқ ўйинчисининг Хитойдаги фаолиятини буткул самарасиз ўтди десак нотўғри бўлади. Пато бошқа чет эллик футболчилар каби кўпчиликнинг эътибор марказида эди. Дарҳақиқат, улар ўртасидаги шахсий шартномалар нафақат молиявий жиҳатдан, балки Суперлига ва мамлакатдаги ўрнидан ҳам катта аҳамиятга эга эди. Алешандре лиганинг икки мавсумида 30тача гол уришга муваффақ бўлди. 2018 йил жамоа турнирнинг кучлик учлигидан ўрин эгаллади.

Бразилиялик ўйинчининг Италиядаги илк учрашуви “Интернасьонал”га қарши бўлганди. А Серияда унинг чиқишини ҳамма кутган ва дебют ўзини оқлаган. Анчелотти жамоаси таркибида Кака, Зеедорф ва Роналдо кучли учлиги бўлишига қарамасдан, Алешандре энг юқори кўрсаткични қайд этган. У Италиядаги биринчи голини уришга муваффақ бўлганди. “Қизил-қоралар” эса Эдоардо Рея шогирдларини мағлубиятга учратишган.

Бундан ўн бир йил муқаддам Патиньо Италия футболига кириб борди. Дарҳол ўзини намоён қила олган футболчи Бразилия термасига ҳам таклиф қилинди. Форвард термадаги фаолиятини ҳам муваффақиятли тарзда бошлади. 2008 йил март ойи "Уэмбли"да Швецияга қарши ўтган баҳсда Пато термадаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Дунга бошчилигидаги жамоа Лондонда бўлган ўртоқлик учрашувидан ҳам 1:0 ҳисобдаги ғалаба билан уйга қайтганди.

Пато “Россонерилар” таркибида 2013 йил қишигача ўйнади ва 60дан ортиқ гол урди. Шунингдек, Скудеттони қўлга киритиб, 2010/11 йилги мавсумда мамлакат Суперкубогига сазовор бўлди. Тўғри, доим ҳам омади юришавермаган. Лекин кўпчиликнинг ёдида қолишга муваффақ бўлган. Баъзида у “Милан”га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар қулоғимизга чалинади, лекин назаримизда бу гаплар ҳақиқатдан анча йироқ.

Патиньо “Милан”да жуда бахтиёр эди. У Италия билан боғлиқ хотираларини доим табассум билан ёдга олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика