Алешандре Пато Бразилияга қайтди

Футболчи фаолиятини “Сан-Паулу”да давом эттирадиган бўлди.

29 ёшли футболчи яқиндагина Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби билан шартномасини бекор қилганди. У эркин агент сифатида “Сан-Паулу” билан шартнома имзолади. Келишув 2022 йил ёзига қадар амалда бўлади. Хитой Суперлигасининг 2018 йилги мавсумида Пато 23 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: “Сан-Паулу” расмий сайти