Аленья ёзда "Барселона"га қайтади

23 мар 2020, 00:29
Хабарингиз бор, "Барселона" қишки трансфер ойнасида Карлес Аленьяни "Бетис"га ижарага бериб юборган эди.

"Football Espana" нашри хабарига кўра, чемпионат якунида 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Каталонияга қайтади. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Кике Сетьен келаси мавсумда клуб тарбияланувчисига ишонч билдирмоқчи.

Маълумот учун, Аленья жорий мавсум барча мусобақалар доираси 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 бор жамоадошларини голли узатма билан таъминлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›