Ален Халилович 3 ой майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
18 сен 2017, 12:21
"Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Ален Халилович жиддий жароҳат олди.

Хорватиялик футболчи "Атлетик"ка қарши учрашувда шикастланди ва 36-дақиқада майдонни тарк этди.

Тиббий текширувлар натижасига кўра, Ален Халилович 3 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 3 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли пас беришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›