Алемани: "Биз де Йонгга ишонч билдирамиз, аммо Ла Лига биздан кимнидир сотишимизни талаб қилмоқда"

Alisher
16 июл 2022, 15:57
"Барселона" спорт директори Матеу Алемани клуб Эрик тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" жуда ҳам шартнома имзолашни хоҳлаётган ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотишга мажбур бўлаётганини тан олди.

"Френки – жуда муҳим ўйинчи, биз унга ишонч билдирамиз. Аммо, молиявий фэйр-плей ва Ла Лига бизни кимнидир сотишга мажбур қилаётганини биламиз. Ортиқ ҳеч нарса дея олмайман", – Алемани.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг "Манчестер Юнайтед" унинг трансфери борасида 80 млн евролик келишувга эришганига қарамай, "Барселона"дан кетишни хоҳламаяпти.

Миш-мишларга кўра, ўйинчига Каталониядаги ҳаёт ёқади ва у фаолиятини "кўк-анорранглилар" таркибида давом эттиришни хоҳлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano