

Манбага кўра, футболчига "Марсель", "Севилья", "Бетис", "Валенсия" ва "Райо Вальекано" томонидан қизиқиш бор.
Клублар учун форварднинг маоши катта муаммо бўлиши мумкин. У йилига 7 миллион евро олади ва бу сумма камайишига рози бўлмайди.
32 ёшли Санчес жорий мавсумда "Интер" учун барча мусобақаларда 4 ўйинда 1 та голли пас узатди. Унинг клуб билан келишуви 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.



