
Ўйлашимча, Бразилия терма жамоасини ҳимояси анча кучли. Уларда жуда зўр таркиб жамланган. "Барселона"даги жамоадошларимга қарши ўйнашимдан хурсандман. Бразилияга қарши баҳс Чили учун жуда фойдали. Биз нималарга қодир эканимизни билиб оламиз. Мени бу ўйин олдидан фақатгина бир нарса ташвишга солмоқда. Бу ҳам бўлса одилона ҳакамлик. Умид қиламанки, эртага бош ҳакам учрашув қаҳрамони бўлмайди. Амалда нима бўлишини эса ўйиндан сўнг билиб оламиз.