Алексис Санчес "Интер"га қайтади

Оқил Абдубарноев
24 авг 2023
Эркин агент мақомидаги ҳужумчи Алексис Санчес "Интер"га қайтади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 34 ёшли чилилик футболчи яқин кунларда "нерадзуррилар" билан қисқа муддатли шартнома имзолайди.

Алексис Санчес “Интер” сафида ўйнаган кезларида 109 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган ва 23 та голли узатма амалга оширган.

А Сериянинг илк турида “Интер” “Монца”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозирда Симоне Индзаги жамоаси 28 август куни бўлиб ўтадиган "Кальяри"га қарши ўтадиган сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano