Алексис Санчес «Арсенал» билан янги беш йиллик шартнома борасида келишиб олди

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2015, 11:19
«Арсенал» ярим ҳимоячи Алексис Санчес билан шартномани узайтиришга яқин.
Daily Mail нашри хабарига кўра, чилилик футболчи Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Янги келишувга кўра футболчининг маоши 130дан 155 минг фунтга ошади.

Шундай қилиб, Санчес «Арсенал»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Месут Озил ва Тео Уолкотт ҳафтасига 140 минг фунт маош олади.

Чилилик футболчининг ҳозирги шартномаси 2018 йил ёзида тугайди. Бу мавсумда 12та ўйинда 6та гол урди ва битта голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф