UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  0 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  3 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби катта мураббийи Алексей Евстафеев "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентда 12 кунлик йиғинимиз ўз якунига етди. Режалаштирилганидек 4та ўртоқлик учрашувини ўтказдик. "Обод", "Олмалиқ", "Сўғдиёна" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўйнадик. Охирги "Сўғдиёна"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда барча баҳсларда об-ҳаво яхши бўлди. Кўплаб янги ва ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Иш давом этади. Олдинда Фарғона Ҳокими Кубоги турибди. Унда икки таркиб билан иштирок этамиз".

"Таркибга чақирилган барча футболчилар Ҳоким кубогида иштирок этади, ҳозирча ҳеч кимга жавоб берганимиз йўқ. Февраль ойининг 12 санасида пойтахтга келиб навбатдаги йиғинни бошлаймиз".

"Янги футболчилар борасида иш олиб борилмоқда. Яхши ва талабимизга жавоб берадиган футболчи бўлса албатта таркибга жалб қиламиз. Ҳозирги пайтда яхши футболчи топиш жуда қийин. Ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячи бўлса йўқ демасдик. Сабаби бу ерда ўйнайдиган Жавоҳир Расулов жароҳат олган, Умид Қодировнинг соғлигида кичик муаммо бор".

Олимпия терма жамоасида ўйнаган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушди, Достон Турсуновга эса дам бердик. У Фарғонадаги мусобақада иштирок этади", - дейди Алексей Евстафеев.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика