UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Александр Зинченко – АПЛнинг энг муваффақиятли ўйинчиси Янгиликлар

Александр Зинченко – АПЛнинг энг муваффақиятли ўйинчиси

Дам олиш куни “Арсенал” Англия Премьер лигаси 3-турида “Борнмут”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Канонирлар” нафақат лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасига кўтарилишди, балки таркиб аъзоларидан бири 30 йиллик тарихда илк бор муҳим статистикалардан бирида биринчи ўринни эгаллаганига гувоҳ бўлишди.

Шанба кунги “Виталити Стэдиум”даги ғалабада тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган яқиндагина 30 миллион фунт эвазига таркибга жалб этилган Александр Зинченко Премьер лигада 50 ва ундан ортиқ ўйинда майдонга тушган ҳар қандай ўйинчининг фаолияти бўйича энг яхши ғалаба коэффициентига эга бўлди.

Зинченко Премьер лигада шу пайтга қадар жами 79 та ўйин ўтказган ва уларнинг 65 тасида ғалаба қозонган: янги жамоаси “Арсенал”да 3 та ўйин ва “Манчестер Сити” таркибида 76 та учрашув.
Лиганинг 82 фоиздан кўпроқ ўйинида ғалаба қозонган ҳолда, украиналик чап қанот ҳимоячиси энди бошқа ҳар қандай ўйинчига қараганда яхшироқ шахсий рекордга эга эканлигини даъво қилиши мумкин. У кўплаб собиқ жамоадошларини ортда қолдирди.

5. Наби Кейта (“Ливерпуль”)
76 та ўйин, 59 ғалаба – 77,6%
Гарчи Кейта “РБ Лейпциг”дан 48 млн фунтга келганидан кейинги тўрт йил ичида ўзини “Ливерпуль”нинг асосий яримҳимоячиси эканлигини деярли исботлай олмаётган бўлса да, у жамоаси барқарор муваффақият қозонган ўйинларда асосий таркибга кириб ажойиб ғалаба фоиз кўрсаткичини тўплашни уддалади.

Жароҳатлар ва ўзгарувчан формаси туфайли Гвинея терма жамоаси аъзоси бир мавсумда 16 тадан кўпроқ ўйинни дастлабки таркибда бошлаш учун курашади. 16 ўйинлик натижа эса унинг жамоадаги дебют мавсумида 2018/19 йилда кузатилган. Ушбу рўйхатда кучли бешликни бошлаб бериш учун футболчи “Ливерпуль”нинг узоқ давом этмаган мағлубиятсиз сериялари давомида қимматли дақиқаларни жамғаришига тўғри келган.



4. Фил Фоден (“Манчестер Сити”)
99 ўйин, 79 ғалаба – 79,8%
“Сити” академияси маҳсули бўлган Фоден аста секинлик билан мураббий Пеп Гуардиола томонидан асосий таркибга қўшилди ва ўшандан буён у “Этиҳад”да яримҳимоя чизиғининг ажралмас қисмига айланди.

Ҳали бор йўғи 22 ёшда бўлган футболчи ўсмир вундеркинд сифатида 2017/18 йилги мавсумда илк мавсумини ўтказди ва беш йилда тўрт бор Англия Премьер лигаси чемпионлигини қўлга киритди.
Ушбу ажойиб статистик муваффақиятни ҳисобга олсак, Фоден ўша даврда кўплаб ғалабаларга катта ҳисса қўшганини билиш ажабланарли эмас.


3. Эмерик Ляпорт (“Манчестер Сити”)
108 ўйин, 88 ғалаба – 81,5%
Ляпорт кучли бешликдаги Премьер лигада 100 дан ортиқ ўйин ўтказган ягона ўйинчидир. У 2018 йилда “Атлетик” клубидан 57 млн фунт стерлингга келганидан бери “шаҳарликлар” тўп ўтмас ҳимояси марказидаги ўрни туфайли шундай ажойиб кўрсаткичга эришди.

Англиянинг энг юқори лигасида жами 108 та ўйин ўтказган асли келиб чиқиши француз бўлган испаниялик марказий ҳимоячи 88 та ўйинда ғалаба қозонди ва 8 голи билан бунга ўз ҳиссасини қўшди.



2. Арьен Роббен (“Челси”)
67 ўйин, 55 ғалаба – 82,1%
Ажабланарлиси шундаки, 2004 йилда ПСВ дан 12,1 млн фунтга “Челси”га кўчиб ўтганидан кейин Роббен жамоадаги уч йиллик фаолияти давомида АПЛда атиги 67 ўйин ўтказди. Жароҳатлар унинг таркибга жалб қилинишини чеклаб қўйган бўлса да, Роббен “Реал Мадрид”га кетишидан олдин “кўклар” либосида 2 та АПЛ чемпионлик титулини қўлга киритди ва 4 та ички кубокда зафар қучди. Арьен “Челси” учун 15 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Қанот ҳужумчиси Жозе Моуриньо қўл остида шубҳасиз юлдузга айланди. Бу пайтда “кўклар” Премьер лиганинг ўртамиёна сарфловчиларидан юқорига кўтарилиб кўп сарфловчилар орасига қўшилди.


1. Александр Зинченко (“Манчестер Сити”, “Арсенал”)
79 ўйин, 65 ғалаба – 82,3%
Дам олиш куни “Арсенал”нинг “Борнмут” устидан қозонган ғалабаси фақатгина жамоанинг 2022/23 мавсумдаги ажойиб стартини давом эттирмади, шунингдек, Зинченко ғалабалар рейтингида Роббенни ортда қолдириб ушбу рейтинг пешқадамига айланди.

Унинг аксарият ғалабалари собиқ жамоаси “Манчестер Сити” таркибида қўлга киритилган. 25 ёшли ҳимоячи ёзда "Эмирейтс"га ўтишидан олдин “шаҳарлик”лар билан 9 та йирик совринни ўзиники қилди, улар орасида 4 карра Англия Премьер лигаси чемпионлиги ҳам мавжуд.



ОРИГИНАЛ МАНБА

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика