UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  1 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  4 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз”

“Андижон”нинг “Корвинул” ҳамда “Канвон” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Алексадн Хомяков клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

-Александр Андреевич, Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Таассуротларингиз қандай?

-Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, боғлиқлик умуман бўлмади. Бошқа томондан қараганда, биринчи ўйинда етарли вазиятлар яратдик, лекин яна якунига етказа олмадик. Рақибда эса аксинча, уларни ҳар бир зарбаси дарвозадан жой олди. Шунинг учун айтаман: бугун бизни кунимиз бўлмади. Иккинчи ўйин ҳақида гапирсам, яхши рақиб экан. 70 дақиқа тенгма-тенг кураш бўлди. Кўпроқ вақтимизни асосан ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга баракалла дейман. Ишлашда давом этамиз, бу ердаги йиғинимизни якунлаяпмиз. Лекин ҳали бизда чемпионат бошланишига яна икки ҳафта вақт бор. Асосий таркибни аниқлашда бир қарорга келишимиз керак ва захира таркибига кирадиганларни ҳам аниқлаб олишимиз лозим. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

-“Андижон”нинг Анталиядаги йиғини деярли ниҳоялаб қолди. Бир сўз билан айтганда, қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Ҳа, умумий олганда, албатта қониқдим. Сифатли майдонлар, муносиб рақиблар… Амалга ошира олмаётган вазиятлар мени бироз асабийлаштирмоқда. Лекин бу масалани ҳал қила оламиз. Охирида кучайтира оладиган футболчиларни жалб қиламиз.

-Мухлисларни Рубин Хебайнинг ўрнини ким тўлдириши қизиқтиряпти. Бу борада қандай режа бор?

-Ҳа, ҳужумчи излаяпмиз. Тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Рубин сингари ёрдам бера оладиган футболчи билан келишув жараёнидамиз. Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика