UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  0 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  25 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман"

"Бухоро" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матубот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
Хомяков: "Турнирдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўйин қийин бўлишини билардик, ҳаво ҳам баҳсга таъсир кўрсатди. "Бухоро" биринчи бўлимда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашини кутгандик, аммо улар 4 нафар ҳимоячини майдонга туширишди. Шу сабабли ўйинимизда бироз тушунмовчилик юз берди. Бахтимизга иккинчи таймда ўзимизга келдик ва ҳужумларимиздан бирини гол билан якунладик. Кейин устунликни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Иссиқ сабаб футбол ўйнаш қийин бўлди. Бироқ ҳаммаси яхши якунланди.

Мухлислар, жамоа, вилоятимиз ва янги ҳомийни ғалаба билан табриклайман".

- Бугун ғалаба қозонишни кутганмидингиз?

- Албатта кутгандим. Бироқ иккала жамоага очко сув ва ҳаводек кераклиги учун қийин бўлди. Футболчиларнинг профессионализмидан кўнглим тўлди.

- Клуб маош ва мукофот пуллари бўйича қарзини узганини ўқидик...

- Ёзишиптими, бу ҳақида гапирсам бўладими... Ҳа, ҳомийимиз ва ҳокимият қўллаб-қувватлаши орқали қарзлар узилди. Бундан сўнг ёмон ўйнай олмасдик.

- Рубен Хебай мавсумнинг иккинчи қисмида жамоада қоладими?

- Унинг "Андижон" билан шартномаси бор, Хебай қолади деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика