UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Андижон" (2:3) ўйинидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков ва ўйинчиси Леван Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мен бахтлиман. Биринчи навбатда йигитларни табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат, мухлисларсиз бундай натижага эриша олмаган бўлардик. Бутун Андижон халқини ғалаба билан табриклайман", - деди Александр Хомяков.

"Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Шунчаки даҳшатли ўйин бўлди. Голдан сўнг ўйин очилиб кетди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда борини берди. Андижон аҳлини тарихий натижа билан қутлайман", - дея гап бошлади Леван Арвеладзе.


- Жамоангиз ҳисобни тенглаштириб олгунча, деярли хавфли вазиятлар ярата олмаётганди. Голдан кейин эса жамоангиз ўйини очилиб кетди. Ўйиндаги қайси палла жамоангиз ўйинини ўзгартириб юборди?

- Кеча айтиб ўтганимдек икки жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши ўрганиб чиққан. Кучли ва кучсиз томонларидан хабардор эди. Биз рақибнинг заиф нуқталарига ҳужум қилишни режалаштиргандик. Ўтказиб юборган биринчи голимиз, ўйинимизга таъсир қилди. Биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Режамиз бўйича биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишимиз керак эмас эди, тахминан 70-дақиқага қадар 0:0 ҳисобини сақлаб қолиш ва ўйиннинг сўнгги қисмида яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак эди. Экста-таймлардан олдин ўйинни пенальтилар сериясига қадар ҳал этишимиз кераклигини кўп маротаба таъкидладии. Бу биз учун жуда муҳим эди. Тўғри, биз барча голларни стандарт вазиятлардан урдик, аммо ғолиблар танқид қилинмайди деган мақол бор. Ўйин эсдан чиқади, аммо натижа абадий қолади. Сиз балки ҳужумкор ва томошабоп футбол кутгандирсиз, афсуски биз ҳозир бундай ўйин намойиш эта олмаймиз. Бизга максимал натижа олиб келадиган ўйин услубини танлашга мажбурмиз.


- Бугунги учрашувдаги ижобий натижага кўпроқ тактика ёки иштиёқ сабаб бўлдими? Масалан, бош мураббий танаффус жараёнида тактик ўзгаришларга қўл урдими?

- Биз ўйинни бошлаган тактика билан давом этдик. Ўйин давомида турли хил ҳолатлар рўй берди. Шу сабабли, асосан футболчиларнинг ҳохиши кўпроқ таъсир ўтказди деб ўйлайман.

- "Андижон" жамоаси кубокни қўлга киритса, жамоага автомобиллар совға тариқасида тақдим этилади деган хабарлар тарқалганди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Мен бу ҳақда биринчи маротаба эшитяпман. Биз соврин пулларини олишимиз аниқ" - деди Леван Арвеладзе.


- "Андижон" бугун тарихий натижа қайд этди. Вилоят ҳокимидан мукофот тариқасида нима кутяпсиз?

- Ҳа, бизга қандайдир совғалар беришса керак. Асосийси менга бериладиган "гонорар" пулларидан хабардорман.

- Бугунги тарихий ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Мен 15 йилдан буён Ўзбекистонда ишлаб келмоқдаман. Бугунги ғалабани андижонликларга ва Андижон вилояти раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Улар менга вилоят бош клубини бошқариш вазифасини ишониб топширишди. "УзАвто"га ҳам алоҳида раҳмат.

- Ўтган мавсумда "Навбаҳор"га қарши кечган учрашувдан сўнг "футбол ҳудо"си бугун биз томонда бўлди дегандингиз. Бугун жамоангизга қанчалик омад кулиб боқди деб ўйлайсиз?

- Ҳа, шундай десак ҳам бўлади. Омадсиз ғалаба бўлмас эди.

- "Андижон" жамоаси жорий мавсумдаги энг муҳим учрашувини ўтказиб бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида гапириб ўтсангиз? Олдинда ҳали Суперлига баҳслари бор. Суперлигада жамоангиз яхши натижа намойиш эта олмаяпти.

- Бугунги ғалаба бизга кўпроқ ишонч берди, лекин бизда нишонлаб ўтиришга кўп вақт йўқ. Суперлигадаги натижаларимиз жуда яхши эмас. Ғалабани нишонлашга фақат бир кун вақтимиз бор, икки кундан сўнг Тошкентда йиғиламиз ва "Сурхон"га қарши назорат учрашувини режа қилиб қўйганмиз.

- Бугунги финал мураббийлик фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинми?

- Бу менинг фаолиятимдаги энг катта ютуқ. Ўзбекистонда бекорга 15 йил ишламаганимни исботладим. Бу мен учун жуда муҳим эди.

- Бугунги ўйин жамоангиз жорий мавсумда намойиш этган энг яхши ўйин бўлдими?

- Менимча йўқ. Биринчи даврада бунданда яхшироқ ва тартиблироқ ўйинларимиз бўлганди. Кўнглим биз учун барчаси яхши тугасини сезаётганди. Ўйин сифати аъло бўлмади тўғри, аммо бу ғалаба учун етарли бўлди.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика