UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  0 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  7 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  4 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  1 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  4

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Машъал» (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионат доирасидаги учрашув билан таққослаганда бугун ҳам биз ўйинимизда катта ўзгариш қилмасликка интилдик. Бугун ўйинимиздан қониқмаган бўлсамда, натижадан қониқдим дея оламан. 2-3 марта рақиб дарвозаси томон зарба беришга эришдик, бахтимизга улардан бири дарвозадан ўрин олди. Кубок ўйинларида асосий нарса ўйин эмас, керакли натижадир. Меҳмондаги гол биз учун муҳим эди. Бугун ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этиб, рақибнинг кучсиз жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугун тўпни назорат қила олмаган бўлсакда, йигитларимизнинг иродаси туфайли ғалабага эришдик.

- Беш кун ичида «Динамо»га қарши иккита ўйин ўтказдинглар. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

- «Динамо» Олий Лигани кутилмаган натижалар билан бошлаган бўлсада, барчасини тасодиф деб бўлмасди. Жамоа курашувчанлиги ва ўйини билан яхши натижаларга эришганди деб ўйлайман. Жамоа оддий ўйин намойиш этган бўлсада, хоҳиш эвазига кўп жамоаларни мағлуб эта олди. Таркиб ёшлардан иборат эканлиги жамоанинг ютуғи деб ўйлайман.

- Жамоа сардори Зафар Тўраев ва тожикистонлик легионер Умеджон Шариповнинг икки ўйиндан буён майдонга тушмаётганлигини қандай изоҳлайсиз?


- Зафар Тўраев ўтган ўйинда жароҳат олиб, тикланишга улгурмади. Шу боис бугун уни майдонга тушира олмадим. Умеджон Шариповга келадиган бўлсам, у оилавий шароитига кўра Тожикистонга қўйиб юбордик. Унинг кейинги тақдирини давралар оралиғида кўриб чиқамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика