Александр Хомяков: "Натижага ўйнашнинг яхши ўйнашдан фарқи бор"
02 июл 2021 22:43
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Натижага ўйнашнинг яхши ўйнашдан фарқи бор"
- Албатта, мағлубиятдан хафамиз. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки гол ўтказиб юборишимизни кутмагандим. Голларни ўз хатоларимиздан кейин қўйиб юбордик. Самуэлнинг ўзида уч вазият бўлди. Натижага ўйнаш ва яхши ўйнашнинг фарқи бор. Аммо таблодаги ҳисоб бизга албатта тўғри келмади. Тартибли, интизомли ўйин кўрсатмас эканмиз шундай бўлаверади. "Қизилқум"ни навбатдаги ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги ўйинларда омад тилайман.
- Жамоага нима етишмади?
- Нима етишмади? Биз ҳимояда тартибли ўйнай олмадик. "Қизилқум" нима қилди? Жарима зарбаси ва пенальтидан гол урди. Биз эса ҳимояда қаттиққўл бўла олмадик.
- Ҳужумчилардачи?
- Гол уриш. Бу бизга ҳалақит қилмоқда. Бу борада ишлашимиз керак. Хўп, ҳужумчилар гол ура олмаётган экан ҳимоячилар яхши ўйнаши керакку. Бу дуранг дегани. Гол ўтказдингми, қаҳрамонларча ўйнаш керак. "Қизилқум" эса қарши ҳужумда ушлашга ҳалақит қилди. Мавсум давомида фақатгина бир ёки икки ўйинда ҳужум эвазига ютиш мумкин. Қолган ўйинларда эса ҳимоя туриб бериши керак. Ҳимоя - жамоанинг пойдевори ҳисобланади. Бу борада кўп ишлаш керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар