UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  0 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  7 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  14 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.





"Дарҳақиқат курашларга бой ўйин бўлди. Ютишни истагандик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозирги ҳолатимизда очко олганимизни ҳисобга олсак, натижа ёмон эмас. Кўрган бўлсангиз гол уриш учун чиройли вазиятлар бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Айни паллада бу дуранг бизга бир очко берди. "Сўғдиёна" медалларга курашмоқда. Рақиб функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани билиниб турибди",- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа биринчи даврада Жиззахда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Улуғбек Бақоев билан тўқнашув ҳақида нима, дея оласиз?

- Мен бунга кўп эътибор берганим йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим.

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг Шавкат Саидов билан юзага келган вазиятни ўзаро муҳокама қилиб олдингларми? Ўрталарингда бошқа зиддият йўқми?

- Футбол ҳақида сўранглар. "Сариқ матбуот" бўлиб қоляпсизлар (кулади). Футбол ҳақида савол борми?

- Бугун "Машъал" дуранг учун ўйнагандек кўринди...

- Вазиятга реал баҳо бериш керак. Дастлабки 15 дақиқаликда биринчи рақам остида ўйнадик. Тўғри ҳужумкор, мухлисларбоп футбол кўрсатишни истаймиз. Лекин имкониятдан келиб чиқиб иш қилиш керак. "Сўғдиёна"нинг услубини ўзргартиргани мени ажаблантирди.

- Жамоада расман сиз бош мураббий бўлсангизда айрим ҳолатларда Дилявер Ваниев туриб кўрсатма бераётганини кўришимиз мумкин. Бугун сариқ карточка билан огоҳлантирилди...

- Ҳакамларни эмас, ўйинни гапиришни истайман. Ҳиссиётларда бўлиши табиий.

- Годвин Чикани бугунги ўйини ҳақида фикрингиз қандай? У тўртинчи ўйиндирки гол ура олаётгани йўқ...

- Футболда майда камчилик бўлмайди. Мана шундай кичик вазиятларда футболчининг маҳорати ўз сўзини айтяпти.

- ОФК кубоги учрашувлари сиз учун қанчалик қизиқ?

- Албатта "Насаф"га мухлислик қиламан ва учрашувни томоша қиламан.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика