Александр Хомяков: "Легионерларимиз чемпионатимизга тез мослашиб кетишди"

Narzulla Saydullayev
25 апр 2015, 20:00
"Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Ўтган турда сафардаги мағлубиятдан сўнг мухлислар олдида қарзимизни узмоқчи эди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди", - дейди Хомяков.


- "Машъал" ўз уйида яхши ўйнамоқда. Лекин стадионга кам томошабин келмоқда...

- Ҳа, афсуси одам кам келмоқда. Биз ҳам томошабинлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Биз улар учун ўйнаймиз. 


- Зафар Тўраев борасида қандай фикрдасиз?

- У жамоамизнинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчи. Аммо ҳеч кимни алоҳида кўрсата олмайман. Зафар келажакда ҳам шундай ўйнашда давом этади деб умид қиламиз. 


- Легионерлар ўйинидан қониқаяпсизми?

- Иванов голлар урмоқда, Букаткин таянч ярим ҳимоясида яхши ўйнамоқда. Улар тезда Ўзбекистон чемпионатига тезда мослашиб кетишди.


- "Машъал" бу мавсумда "Насаф" ва "Шўртан"дан юқори ўринни эгаллаш мақсади борми?

- Кўриб турибсиз, ҳозирча жамоамиз анча яхши ўйнаб ғалабаларга эришмоқда.


- Сизнингча "Насаф" ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқа оладими?

- Албатта, бунга умид қиламан. Ишонаманки Қарши жамоаси кейинги босқичга чиқа олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›