UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  5 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Александр Хомяков: "Футбол 45 дақиқадан иборат эмас" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Футбол 45 дақиқадан иборат эмас"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.



"Жуда қизиқарли учрашув бўлди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ва томошабоп руҳда ўйин намойиш этди. Дарвозаларга киритилган голлар сонининг кўплиги томошабинларга ҳам манзур келиши шубҳасиз.

Бугун икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлим давомида тўпни назорат қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол этишни мақсад қилгандик, бу режамиз амалга ошди. Лекин иккинчи бўлимда биринчисидан фарқли равишда голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушди деб айта олмайман. Аксинча "Қўқон-1912" жамоаси тезликни оширган холда учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. Қўқонликлар таркибида маҳоратли ва курашувчан футболчилар жам бўлган. Бугунги мағлубиятни унутган холда олға давом этамиз. Гуруҳ босқичининг сўнги тури биз учун ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади.

Табиий холда бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ.Футбол фақат 45 дақиқадан иборат эмас. "Қўқон-1912"га муваффақият тилайман.

Қўқонликлар билан Муборакда кечган ўйинимиз ҳам томошабоп руҳда ўтганди. Ўша голни айтмаса, шу ўйин ҳам бугунгисидан фарқ қилмаганди", - дейди Хомяков. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика