UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10Ҳавас  17 01:58Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда иродали дуранг қайд этди, Суаресдан дубль   1 01:48"Ювентус" "Интер"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  20 01:42Лига 1. "Оранж Велодром"да ғолиб номи аниқланмади  3 01:25Салоҳ 12 ўйинда 15 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди  3 00:58Куман "Барселона" мураббийи сифатида "Реал"га қарши ўтказган 3 ўйинида ҳам мағлуб бўлди  5 00:31Анчелотти: "Мен рақиб ҳақида гапиришни ёқтирмайман"  2 00:04Юрген Клопп: "Ғалабани пиво билан нишонлаймиз"  11 23:37РПЛ. Турнинг марказий ўйинида "Зенит" "Спартак"ни "янчиб ташлади"  3 23:22Ла Лига. "Атлетико" — "Реал Сосьедад": Гризманн ва Суарес асосий таркибда ўйинни бошлайди  0 23:17А Серия. "Интер" — "Ювентус": Дибала захирада қолдирилди  13 23:13Лига 1. "Марсель" — ПСЖ: "Юлдузли учлик" таркибда  5 23:06А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди  63 22:45Ван Боммел "Вольфсбург" мураббийлигидан кетди  0 22:24"Ҳакамлар — лигамизнинг катта муаммоси"  6

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.






"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?

- Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти? 

- Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
27 сен 22:14:52
MUNCHEN BAYER NASAF 2021
Biz uchun Mashal yutdi XOLMAKOV KEYINGI UYINLARDA OMAD
+1   
27 сен 22:12:37
Black jaguar
Bizni futboldan mahalliychilik va sudyalarni tartibga solmasak futbolimiz oxiratgacha rivojlanmaydi , UFA va PFLda yozilmagan qoida bor toshkent jamoalarini viloyat jamoalari yutib qo'yishi mumkin emas , ayniqsa mehmonda , rozi bulmasangiz sudyalar ishga kirishadi. Xullas qayta saylangan rahbarlar ishlash kerak vijdonan.
+1   
27 сен 22:08:07
rostgoy
Хакикат охирги минутда берадиган пенальти эмас эди. Коптокни тепиб булган эди Локо уйинчиси.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика