Александр Хомяков: "Биз бугун ғалабага мос ўйин кўрсатмадик"
16 июн 2019 21:09
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Биз бугун ғалабага мос ўйин кўрсатмадик"
“Андижон” – “Металлург” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўйин тўғрисида қуйидагича фикр билдирди:
- Бугунги дебют ўйинда ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Йигитлар ҳам шуни хоҳлашгани кўриниб турганди. Лекин бошқа тарафини олиб қарайдиган бўлсак, бугун бизда кўп жиҳатлар унча ўхшамади. Агар холис фикр билдирадиган бўлсам, биз бугун ғалабага мос ўйин кўрсатмадик. Бугун ҳужумда ҳам ишларимиз юришмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтиб кетишда ҳам камчиликлар кузатилди.
Иккинчи бўлимда эса асосан ҳимояланишга мажбур бўлдик. Шу сабабдан ҳам қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, дея оламан. Зеро 45 дақиқагина яхши ўйнаб, якунда ғалабага умид қилиш ноўрин, - деди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар