UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  5 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  9 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Александр Хомяков: "Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин?"

Қибрайдаги стадионда “Андижон” ҳамда “Пахтакор” U-21 (3:2) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин? Шу ҳафта шуғулланиш учун об-ҳаво ноқулай бўлди. Ўйинчиларнинг имкониятларини ўргандик. Лекин ёмон бўлмади. Ўйиндан қониқдим. Янги футболчиларни кўриб олдик. Шунингдек, ёшларнинг ҳам имкониятларини кўрдик. Режа бўйича ишлашда давом этамиз.

Майдоннинг ҳолати яхши. Асосийси, табиий. Яна айтиб ўтаман, кутилмаган қор туфайли асосан югуриш билан шуғулландик. Шунинг учун менимча, бу нормал ҳолат бўлди.

Асосий вазифа майдонни ва имкониятларни ҳис қилиш эди. Шу сабабли йигитларга 30 дақиқадан вақт бердик. Ёшлар ҳам ҳаракат қилишяпти. Бу йил ҳисобидан дастлабки ўйинимиз эди ва уларни кузатишда давом этамиз. Режа бўйича жамоанинг асосий таркиби ва захира таркибини шакллантиряпмиз, ўрганяпмиз. Янги қўшилганларни ҳаммаси яхши ишлашяпти”, - деди Хомяков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика