UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормасликни режа қилгандик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормасликни режа қилгандик"

Водий дербисида учралган мағлубиятдан сўнг "Андижон" устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Хомяков: "Тезкор гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Режаларимизда биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормаслик бор эди, аммо уддалай олмадик. Рақиб ўз имкониятларидан фойдаланиб қолди, биз эса уларни кўкка совурдик.

Иккинчи бўлимда устунликка эришган бўлсакда, гол ура олмадик. Ҳеч бўлмаса битта гол уриб, баҳсга интригани қайтаришимиз керак эди. "Нефтчи"ни табриклайман, улар натижа учун ўйнашяпти ва шунг яраша жадвалда етакчилик қилишмоқда.

- Кейинги баҳс ҳам водий дербиси...

- Ҳа, бу дерби ўйинлари ўзгача аҳамиятга эга. Дербида бундай ўйнаш керак эмас. Бундай баҳсларда ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиш керак. Рақибда 2та вазият бўлди ва улар ҳаммасидан унумли фойдаланишди. Кейинги дербиларга тайёрланишда давом этамиз.

- Элдор Адҳамов қачон сафга қайтади?

- Ҳозирча номаълум. Тезроқ қайтишига умид қиляпмиз.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Захирадан майдонга тушганлар ёмон ўйнашди демайман. Тўғри, йигитлар ҳаракат қилишди. Аммо фақат ҳаракатнинг ўзи етарли эмас. Рақиб бизни маҳорат борасида ортда қолдирди. Четлатишдан сўнг очиқроқ ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Иккита вазиятда гол уришга жуда яқин келдик, бироқ дарвозабон яхши ҳаракат қилди. "Нефтчи" натижа учун жуда яхши ўйнади.

- "Андижон" иккинчи ёки учинчи режасини ишга солишига "Нефтчи" ҳалақит қилдими?

- Ҳар бир ўйинга маълум бир режа бўлади. Бироқ футболчилар майдонда борини бериб ҳаракат қилмаса, ҳеч қандай режа иш бермайди. Асосий вазифа биринчи бўлимда ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш бўлган эди. Лекин вазифа бажарилмади. Қисқаси режаларимиз иш бермади. "Нефтчи" эса яхши ҳаракат қилди.

- Жамоага етакчи етишмаётгандек...

- Ҳаммамиз футболчилар тезроқ жамоа ўйинига кўникиб, яхшироқ ҳаракат қилишини хоҳлаймиз. Етакчи ўз ўйини билан бошқаларга намуна бўлиши керак. Бугунги баҳсда ҳеч кимга эътироз билдирмоқчи эмасман. Йигитлар ҳаракат қилишди, хоҳлашди, аммо қаердадир маҳорат, қаердадир омадсизлик натижага таъсир кўрсатди.

- Биринчи бўлимда Бобур Фарҳодов ўрнига Рубин Хебайни туширса бўлмасмиди?

- Биринчи бўлимда... Ҳамма ўзини статегдек кўради. Хебай иккита баҳсда иштирок эта олмади, раҳбарият ҳаракати билан у таркибга қайтди. Уни кейинроқ майдонга туширмоқчи бўлдик.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика