Александр Хомяков: "Барчани дуранг билан табриклайман"

Narzulla Saydullayev
30 окт 2016, 19:24
"Машъал" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда қизиқарли баҳс бўлди. Ўйлайманки мухлисларимизга ҳам ўйинимиз маъқул бўлди. Биз албатта ғалаба қозонишни жуда хохлагандик. Бугунги ўйинимиз билан мухлисларимиз олдида уялиб қолмадик деб уйлайман.  Шогирдларим ҳаракатларидан қониқдим, биз жанговор дуранг қайд этдик. Барчани дуранг билан табриклайман,-  дейди Хомяков.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia