UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  1 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  8 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  61 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  34 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!" Янгиликлар

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.





"Қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" собиқ клубим бўлгани учун бугун ютишни ҳам, ютмасликни хоҳламадим (кулади). Йўқ барибир менимча кўпроқ ютишни истадим. Шундай асабий ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Бугун сифатли футбол кўрмадик, асосий урғу узун пасларга ва курашларга қаратилди. Ким мана шу курашларга дош берса ўша ғолиб бўларди. Афсуски...биринчи таймда иккита ёмон бўлмаган вазият яратдик. Аммо бу етмади ва жанговар дуранг бўлди, сизларни ранжитмаслик учун дуранг бўлди (кулади). Журналистларни бир очко билан табриклайман", - дейди Александр Хомяков.

- Натижадан қониқдингизми?

- "Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.

- Янги "Андижон" клуби сизга ёқдими?

- Албатта, ўзгаришлар бўлаётгани кўринмоқда. Клуб тепасига жиддий инсонлар келишгани қувонтиради. Улар интилишмоқда. Ривожланишни тилайман. Шундай мухлисларга эга шаҳарда мана шундай кучли жамоа бўлиши шарт.

- VAR ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика