

"Андижон" жамоасининг охирги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижаларидан сўнг бош мураббий лавозимида ишлаб келган Александр Хомяков истеъфога чиқди.
Янги бош мураббий тайинлангунга қадар жамоамизни вақтинча Артём Петросян бошқариб туради.
Александр Андреевичга жамоамизда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз", — дейилади "Андижон" хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис 2022 йилнинг охиридан бери клубда ишлаётганди. У бунга қадар узоқ йиллар "Машъал"га устозлик қилган.



