Александр Волков: "Насаф" билан уйдаги дуранг у қадар ёмон натижа эмас"

11 июн 2016, 22:45
"Навбаҳор" - "Насаф" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Насаф" юртимизнинг кучли клубларидан бири. Шу боис баҳсга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Пенальтидан гол ура олмадик. 0:2 ҳисобида ютқазаётганда ўйинни ташлаб қўйганман шогирларимга раҳмат айтаман. Менимча баҳс мухлисларга ҳам ёқди. "Насаф" билан уйда дуранг у қадар ёмон натижа эмас. Бугун мажбурий ўзгаришларни қилдик.

Ўйиндан 100 фоиз қониқмадим, дуранг эса у қадар ёмон натижа эмас. Бугун ютишимиз ҳам мумкин эди", - дейди Волков.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia