UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  4 00:08Италия кубоги. "Милан" – "Рома": Шомуродов асосий таркибда!  12 00:03Англия кубоги. "Ньюкасл" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  0 00:01Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Леганес" таркиблар аниқ!  3 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

Александр Волков: "Кейинги 20та турда ҳаммаси бошқача бўлиши керак" Янгиликлар

Александр Волков: "Кейинги 20та турда ҳаммаси бошқача бўлиши керак"

Кеча "Навбаҳор" уч кунлик таътилдан сўнг машғулотларини бошлаб юборди.

Намангандаги болалар турнири муносабати билан водийга ташриф буюрган ижодкорларимиз, жамоанинг машғулотидан репортаж тайёрладилар. 

Келинг, аввал жамоа бош мураббийи Александр Волков билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга тақдим этсак.


30 дақиқа давомида жамоаси билан ишлаб, ёрдамчиларига кўрсатма берган мутахассис "CA" учун вақт ажратди.

- Александр Геннадьевич, чемпионатнинг роппа-роса учдан бири ортда қолди. 10та турга хулосангиз ва ечилиши лозим бўлган муаммолар ҳақида айтиб берсангиз. Кўряпмиз, бошқа жамоаларга қараганда анча эрта тайёгарлик бошланибди...

- Шундай қилмасак ҳам бўлмасди, олдимизда "Насаф"га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Дам олиб ётишдан фойда йўқ, қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бунга эса ҳар доим вақт етавермайди. Шунинг учун бугунданоқ машғулотларни бошладик. 4 кун давомида жисмоний тайёргарликка эътибор берамиз ва шундан кейин бир кун дам олган ҳолда тактик ҳолат бўйича теория ўтказамиз. Қолаверса, "Бунёдкор" билан ўйинимиз ҳам Намангага кўчирилди. Кетма-кет тўртта учрашувни Наманганда ўтказамиз. Бу учрашувлар давомида имкон қадар кўпроқ очко ишлаб олишимиз керак. 

- Шундан кейин "Навбаҳор" "Қизилқум"га боради, бу рақиб ҳам кучсиз эмас.

- 10та тур ортда қолганини ҳисобга оладиган бўлсак, очколаримиз кам. Шунинг учун Намангандаги ўйинларни юқорида бежизга таъкидламадим. Имкон қадар максимал очко тўплашимиз керак. Жисмоний тайёргарликка эътибор қаратаётганимнинг сабаби, кейинги ойда ҳар тўрт кунда футбол ўйнашга тўғри келиши мумкин. Йигирма кун ичида 5та тур учрашувини ўтказиш жуда қийин.


- Ортда қолган 10 тур бўйича хулосангиз?

- "Қўқон-1912" билан Кубок ўйини ва сўнгги "Бухоро"га қарши кечган ўйинларимиздан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мана энди жамоа ўзига келяпти. Ўйин чиқишни бошлади. Баъзи йигитларнинг майдондаги жойини алмаштирдик. Бу уларнинг ҳам руҳий ҳолатига таъсир қила бошлади шекили, ўйнаш иштиёқи ошди. 

- Мана кўриб турибмиз-ки, жамоадаги муҳит ёмон эмас, лекин нима учун ўйин чиқмади?

- Буни аниқ бир сабаб билан изоҳлаб бўлмайди. Ишлашда давом этиш керак холос. Жорий йил жамоада 18 нафар янги футболчи келиб қўшилган, бу ҳам вақт талаб этилиши керак бўлган жиҳат. 

- Жамоадаги қайси футболчи ўзгаришга эриша олди деб ўйлайсиз?

- Баҳритдиновдан кўп нарса кутяпман. Сардор Азимов ўринбосарлар сафидан чиққани боис бир текис ўйнай олмаяпти. Аммо ундан умидим катта, фақат олий лигадаги босимга чидаб, машғулотларда жиддий ишласа бўлгани. Ёки Алиевни олайлик, бу йилдан кўпроқ ўйнашни бошлади. Уларни марказда Дилшод қўллаяпти, бу биз учун ўта муҳим. 

- Жабборов жамоанинг тажрибали футболчиси, у сиз кутган ўйинни кўрсата олаяптими?

- Нафақат Дилшод, балки Хайрулла Каримовнинг ҳам ёрдамини айтиб ўтишим керак. Каримов нафақат майдонда, балки унинг ортида ҳам мен учун энг катта ёрдамчи. 

- Каримов икки ўйинга дисквалификация қилинди ва бу жамоа учун катта йўқотиш. Унинг ўрнига кимни мўлжаллаяпсиз?

- Дилшод Жабборовни бироз орқароққа қўйган эдик, ўйини ўхшади. Ундан ташқари марказий ҳимояда рақобат бор. Жабборовнинг ўрнига эса Павленко ҳаракат қилади.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.

Фото: Жасур Асланов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика