Александр Стоймирович ОКМК билан хайрлашди. Кейинги манзил — "Локомотив"

Omonjon To`xtamirzayev
17 ноя 2023, 14:11
Мавсум якунига етмасдан жамоаларимизда ўзгаришлар юз беришни бошлади.

ОКМК жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият олиб борган сербиялик мураббий Александр Стоймирович клуб билан хайрлашди. Бу ҳақида у ўзининг инстаграм саҳифасида маълум қилди. 

Қайд этиш лозим, мураббий кейинги мавсумда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини бошқаради. 

Маълумот учун, Стоймирович дастлаб 2021 йил "Нефтчи" жамоасида иш бошлаган, кейинги мавсумда "Навбаҳор"да Самвел Бабаянга кўмаклашганди. Бу йил эса ОКМКда Миржалол Қосимовнинг штабида меҳнат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›