Александр Шелочков хотира турнири бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2015, 15:12
22-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи ва мураббий Александр Шелочков хотирасига бағишланган ҳисоб бўйича 11-фахрийлар ўртасидаги анъанавий турнир бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор", "Насаф", "Металлург" ва "Бунёдкор" жамоаларининг фахрийлари ўзаро куч синашишади. Таркибдаги футболчи 1976 йил ёки ундан олдин туғилган бўлиши керак.

Биринчи ўринни олган жамоа кўчма кубокни қўлга киритади. Ҳар бир чизиқ бўйича энг яхши бўлган футболчиларга эсдалик совғалари топширилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia