

- Нима дейишим мумкин, жуда қийин ўйин бўлди. Ҳозирги вақтда осон ўйинлар деярли қолмаган. Барча жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олишган. Филиппинни аутсайдер жамоа демаган бўлардим. Замонавий футболда аутсайдер деган тушунча йўқолиб бормоқда. Муҳими ғалаба қозондик. Бутун учрашув давомида қилган меҳнатларимиз ўз самарасини берди. Баҳрайнга қарши ўйин бунданда қийин бўлади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз зарур. Келаси учрашувга ҳам ишқибозларни таклиф қиламиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Бугунги муҳит ва ишқибозлик учун уларга ташаккур.



