UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  1 21:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  25 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 1:1 (онлайн ҳисоб)  9 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  2 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Александр Гейнрих: «Ордабаси»да қолишим масаласи ҳали очиқ» Янгиликлар

Александр Гейнрих: «Ордабаси»да қолишим масаласи ҳали очиқ»

Ҳа, Александр Гейнрих яна ўзини кўрсатди - КХДР термаси дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, чиройли гол урди.

Бу 31 ёшли ҳужумчининг миллий жамоадаги юбилей 30-аниқ зарбасидир. Шу жойда таъкидлаш лозим, КХДР термаси билан ўйинда Игорь Сергеев миллий жамоамиз сафидаги голлари сонини 10тага, Одил Аҳмедов эса 15тага етказиб қўйди. Биз жамоамиз вакиллари Қатарга (Яман термаси билан ўйин учун) жўнаб кетишлари олдидан тажрибали ва омадли ҳужумчимиздан махсус интервью ҳам олдик. Ёдингизда, албатта, айнан Гейнрихнинг ягона голи Тошкентда яманликларни мағлуб этишда қўл келганди. Ўшанда ҳам Саша захирадан ўйинга қўшилиб, жарима зарбасидан ажойиб гол муаллифига айланганди.

- Саша, аввало, КХДР термасига қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Гол урганим тасодифми? Билмадим, очиғи, бу мен учун унчалик муҳим эмас. Асосийси, терма жамоамиз биринчи даражали рақиби устидан ишончли тарзда ғалабага эришди. Яман ва КХДР термалари дарвозасига урган голларим жамоа-мизнинг ютуғига замин яратган экан, бағоят хурсандман. Шунчаки, ўз вазифам ва мажбуриятимни бажардим. Шу ўринда бизни стадионда бемисл қўллаб-қувватлаб туришган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ғалабада уларнинг ҳиссалари ҳам катта. Очиғи, стадион бунчалик тўлишини кутмагандик. Ғалабаларимиз билан ишқибозларни яна стадионга қайтара бошлаганимиздан мамнунмиз. Ўйин суръатини оширганимиздан кейин кореяликлар ҳимояда хатога йўл қўя бошладилар. Айнан шу ҳол қўл келди ва рақиб дарвозасини  3 маротаба ишғол қилдик. Агар юзага келтирилган вазиятлардан янада унумли фойдаланганимизда, ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди.

- Энди Яман термаси билан ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Осон ўйин бўлмайди. Бу аниқ. Қаранг, Яман термаси Манилада филиппинликларни мағлуб этиш уддасидан чиқибди. Ўзи бўлажак рақибимиз ўйинларига эътибор қаратсак, унинг меҳмонда яхшироқ ҳаракат қилиши ойдинлашади. Тошкентдаги ўзаро ўйинимиз бунга яққол мисол. Ўшанда ягона гол эвазига қийин ва мураккаб ғалабани қўлга киритгандик. Шу боис, Яман термасининг Маниладаги ғалабасини тасодифга йўймаган бўлардим. Биз бу ўйин видеоёзувини кўриб, таҳлил қилдик. Тошкентдаги учрашув билан таққослаганда, Яман терма жамоаси таркибида бир қатор янги футболчилар ўйнашди. Қолаверса, иқлим шароитини ҳам инобатга олиш зарур. Иссиқ ва намгарчилик юқори бўлган об-ҳавода ўйнаймиз. Лекин бу ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилмаслиги керак. Чунончи, об-ҳавога мослашмай туриб, майдонга тушамиз. Демак, иқлим ўзгарганини ҳис қилмасак ҳам керак...

- Ҳозирги клубингиз - «Ордабаси» жорий мавсум еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таассуротлар бир олам бўлса керак...

- Албатта. Лекин бунга осонликча эришмадик. Қозоғистон чемпионатида рақобат ҳозир жуда кескинлашган. Клублар ўз сафларига кучли легионерларни қўшиб олишяпти. Бундан ташқари, премь-ер-лига ўйинлари икки босқичда ўтказилади. Бу ҳам ўзига яраша қийинчиликларни юзага келтиради. Биринчи босқич якунларига кўра, кучли олтиликдан жой олишган клублар иккинчисида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Яъни 6-ўриндаги жамоада ҳам еврокубокларга йўлланма олиш имконияти туғилади. Сўнг-ги турда «Қайрат» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазганимизга қарамай, 29 очко билан 4-ўрин соҳиби сифатида Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқдик. Энди келаси йили ЕЛ биринчи саралаш босқичида ўз имкониятимизни синаб кўрамиз. «Астана» клуби бу йил ҳам Қозоғистон чемпиони бўлди. «Қайрат» кумуш, «Актобе» эса бронза медали соҳибига айланди.

- Мавсум шахсан сиз учун бироз омадсиз кечди. Жароҳатлар, қизил карточкалар...

- Фикрингизга қўшиламан. Энди-энди спорт формасига кирган пайт жароҳатландим ва бунинг натижасида айрим ўйинларда жамоамга ёрдам беролмадим. Кейин қизил карточкалар панд берди. Буларнинг ҳаммасига клуб йиғинларида жароҳат сабаб, иштирок этолмаганим сабабдир.

- Қозоғистон чемпионатининг ҳозирги формати ҳақида қандай фикрдасиз? Икки даврали тизим ўзини оқлаяптими?

- Ҳа, оқлаяпти. Чемпионат йилдан-йилга кучайиб боряпти. Қозоғистоннинг УЕФА таркибига кирганига бир неча йил бўлди. Мана, бу секин-аста ўз мевасини бера бошлади. «Астана» жамоасининг ЕЧЛдаги муваффақиятли иштироки фикримга исбот. Барибир, Европа футболи дунёдаги энг кучлиси. Клубларнинг молиявий ҳолатлари ҳам яхшиланиб боряпти. Дейлик, бу йил Қозоғистон чемпионатида Украина футболи юлдузи - Анатолий Тимошук ўйнади. Бундай кўзга кўринган футболчилар етакчи клублар таркибида етарлича топилади. Айтмоқчиманки, легионерларни ҳам чертиб-чертиб олишяпти.

- Келаси мавсум ҳам «Ордабаси»да қоласизми?

- Бу борада ҳали бир қарорга келмадим. Яман термасига қарши ўйинни ўтказиб олганимиздан кейин бу ҳақда обдон ўйлашга вақт бўлади...

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика