Александр Ежов: "Ўйин эсдан чиқади, натижа тарихда қолади"
08 май 2021 12:10
Янгиликлар
Александр Ежов: "Ўйин эсдан чиқади, натижа тарихда қолади"
Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан кейин "Хоразм" бош мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
"Бугун қийин ўйин бўлди. Қаердадир рақиб биздан яхши ўйнади. Кетма-кет қониқарсиз натижалардан кейин ўйинга руҳан тайёрланиш оғир бўлади. Ўйин эсдан чиқади, натижа тарихда қолади. Йигитларга раҳмат айтаман. Барчаси ўтиб кетди деб умид қиламиз.
"Оқ-тепа"ни яхши ўргангандик, Алишер Шоғуломовга "Барселона" услуби ёқишини биламан. Бу жамоа тўпни кўп ўзида ушлаб туришга уринади.
Кубок ўйинларидан кейинги омадсизликдан кейин йигитлар билан гаплашиб олдик. Молиявий томонлама ҳеч қандай муаммо йўқ. Бугун келиб бизни қўллаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман.
Сарвар Жуманиёзов шу кунларда жамоага қўшилади ва умумий машғулотларни бошлайди", - дейди Александр Ежов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар