Александр Ежов: "Олдинга интилишда давом этамиз"

Aslanov Jasurbek
16 май 2021
Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик. Лекин ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз қимматга тушди. Олдинга интилишда давом этамиз. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Мухлисларимизга узоқ йўл босиб келишгани учун раҳмат айтаман.

Уч очко йўқотдик. Футболчилар ғалаба учун майдонга тушганди. Бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. 

Шаҳзод Бешимовда интилиш кучли. Иқтидори ва салоҳияти бор.  У гол урди. Аммо етарли бўлмади. Ўйин борасида йигитларга ортиқча эътирозим йўқ. Иккита хато иккита голга олиб келди. Машғулотларда янада яхшироқ ишлаймиз. Ҳамма нарса бирданига ўхшамайди. Имкониятимиз даражасидан келиб чиқиб иш тутамиз",- дейди Ежов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia