"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Ибраҳим Томиванинг бугун омади келди"

Narzulla Saydullayev
28 июн 2020
Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун шогирдларим 100 фоиз куч билан ўйнашди. 3 ойлик танаффусдан кейин бироз қийин бўлганини ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим. "Динамо" футболчиларини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим, улар йирик ҳисобда ортда қолаётганида ҳам таслим бўлишмади ва 3та гол уришди. Биз ҳимоя устида ишлашда давом этамиз.

Бизнинг шиоримиз шундай: Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш.

Мен ҳам, клуб директори Алишер Шоғуломов ҳам жамоамиз тўп билан кўпроқ ўйнашини истамоқда.

Эркин Жабборов олий лигада кўп ўйинлар ўтказган ва тажрибали посбон. Ҳимояни ўзи назорат қилиб борди.

Ибраҳим Томива ҳақида қандай фикрдаман? Бугунги ғалаба фақат уники эмас, шу боис алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳали мавсум бошлангани йўқ. Тўғри бугун унинг омади келди ва учта гол урди.

Узоқ йиллар "Хоразм" клубида ишладим. Оилам Тошкентда яшайди, шу боис Тошкентда ишлашни хоҳлардим. Алишер Шоғуломов клубга таклиф қилди ва ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман", - дейди Александр Ежов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia