Александр Ежов: "Ҳар бир рақибга жиддий ёндошиш керак"

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2020
Про лига 17-турдан ўрин олган "Зомин" - "Хоразм" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда футболчиларимни ғалаба билан табриклайман ва миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйин олтингга тенг, муҳим очколарни беради. Бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Гол урдик, дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Жамоамизда жароҳат олган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Ҳар бир рақибга жиддий ёндошиш керак. Ҳисобда олдинга чиқиб олсангиз руҳият катта рол ўйнайди. Иккита гол урдик ва дарҳол ўтказиб юбордик. Ўйинлар давомида кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай улардан фойдалана олмаяпмиз. Бугун эса вазиятлардан самара чиқара олдик",- дейди Александр Ежов.






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia