UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  3 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  2 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  23 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  2 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  5

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди" Янгиликлар

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал футболчиларга Ўзбекистон терма жамоаси бизга қараганда кучлироқ эканлигини ва улар бизни жазолаш учун ҳар бир хатомиздан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлагандим. Йигитлар майдонда меҳнат қилди. Шиддатли баҳс гувоҳига айландик, аммо хатоларимиз учун бадал тўладик. Ўз майдонида мағлуб бўлиш қониқарли натижа эмас, лекин жисмонан кучлироқ рақибга қарши юқори савияда кураша олиш биз учун жуда фойдали бўлди.

Яна таъкидлайман, кучлироқ рақибларга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради. Агар кучсизроқ рақибга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонсак, заиф нуқталаримиз кўзга ташланмайди ва барчаси бинойидай кўринади. Ўзбекистонга қарши ўйин орқали хатоларимизни аниқлаб олдик. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан бундай хатоларга қайта йўл қўймаслик чораларини топишимиз зарур. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан", – деди сербиялик мутахассис.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ устози Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси 90 дақиқа давомида ҳужум қилгани, рақиб эса яхши ҳимояланганини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика