UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Алекс Теллес ким? Унинг Люк Шоу ва Брэндон Уильямсдан қандай устунлик томонлари бор? Янгиликлар

Алекс Теллес ким? Унинг Люк Шоу ва Брэндон Уильямсдан қандай устунлик томонлари бор?

"Қизил иблислар"нинг ушбу мавсумдаги яна бир янги футболчиси "Порту" чап қанот ҳимоячиси Алекс Теллес бўлди.

Бразилияликнинг қандай кучли тарафлари бор? Манчестер клубидаги мавжуд ҳимоячиларидан унинг устунликлари нимада? Нима учун у Серхио Регилон вариантидан афзалроқ кўрилди? 

Алекс Теллес – Европада катта тажрибага эга бўлган футболчи. У "Порту"да ўзининг ҳужумга ўтиш салоҳиятини кўрсата олган

Бразилиялик 2014 йилда Европа(Туркия)га кўчиб ўтди ва Роберто Манчини бошчилик қилган "Галатасарай" футболчисига айланди, ўша пайтда таркибда Ҳамит Алтинтоп, Уэсли Снейдер ва Дидье Дрогба каби юлдузлар бор эди. 

Алекс Туркияда 60 учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширгандан сўнг, италиялик мутахассиснинг ортидан Миланга йўл олди ва у ерда бир йил давомида ижарада ўйнади. Теллес "қора ва кўклар" таркибида Юто Наготомо билан рақобатлашди, шу сабабли вақти-вақти билан ҳимоянинг қарама-қарши қанотида ўйнашига тўғри келди. Бразилиялик футболчи Италияда 22 учрашув ўтказиб, 1 та голли пас беришга муваффақ бўлди.   

Ва ниҳоят, "Интер"даги иш сафаридан сўнг, Алекс "Порту"га ўтди, у ерда унинг истеъдоди тўлиқ намоён бўлди ва Европа майдонида таниқли ўйинчига айланди. У Португалияда дарҳол асосий таркиб аъзоси бўлди ва ўзининг диспетчерлик функцияларини бажаришни бошлади, ўтган тўрт мавсум давомида барча турнирларда 50 та узатмани қайд этди. 

Ҳимоячи айнан ҳужум қилиш қобилияти туфайли маҳшҳурликка эришган. Алекс шунингдек, узун ва қисқа паслар, стандарт вазиятлардан фойдаланиш, узоқ масофага тез югуриш, турли масофалардан зарба бериш ва босим остида ҳам тўпни ўзида сақлай олиш хусусиятига эга. 

Ҳужумда юқори маҳоратга эга бўлган бразилиялик ўз дарвозаси олдида кучли эмас, у ҳимояланиш бўйича жисмоний хусусиятларга эга эмас, лекин бош билан яхши ўйнайди. Теллес тўпни олиб қўйиш фазилати билан мақтана олмайди (тўп олиб қўйиш – бир ўйинда ўртача 1,1 марта). Статистикага кўра, бир ўйинда ўртача 1,7 марта фол ишлатади, бу эса Алекс тез-тез қоида бузиб туришини англатади. Унда айниқса, тактик фоллар сони кўп учрайди. Шу билан бирга, юқорида таъкидланганидек, бош билан яхши ўйнайди. Ҳаводаги курашда ғолиблик – бир ўйинда ўртача 1,7 марта кузатилади. 

Қизиғи шундаки, Алекс мустаҳкам соғлиғи билан ажралиб туради: у бутун фаолияти давомида жароҳат туфайли атиги 100 кунни ўтказиб юборган ("Гремио" ва "Порту"да 15 учрашувдан). Биласиз, Люк Шоу жароҳатга мойиллик даражаси бўйича "Юнайтед" футболчиси сифатида атиги(!) 678 кун(113 учрашув)ни ўтказиб юборган.

Теллеснинг МЮга ўзи билан олиб келган ҳужумдаги хилма-хиллигидан ташқари унинг универсаллиги муҳим устунлик бўлади: Алекс чап қанотни тўлиқ ёпишга қодир, ҳам ҳимоячи, ҳам ярим ҳимоячи позициясида тўп тепа олади.

Ушбу футболчининг келиши манкунианлар асосий таркибидаги рақобатни сезиларли даражада кучайтирадиган бўлди ва агар у тезда Премьер-лигага мослашишга улгурса, у ҳолда Люк Шоу тез орада захира ўриндиғида ўтиришига тўғри келади.

Брэндон Уильямснинг истиқболи ватандоши(Шоу)га қараганда ёрқинроқ кўринади, чунки ёш инглиз ҳимоянинг иккала қанотида ҳам ўйнай олади. Бу борада у нафақат Теллес, Шоу, балки Уан-Биссака билан ҳам рақобатлаша олади.  

Юқоридагилардан ташқари, агар зарур бўлса, Теллес пенальтини мунтазам амалга оширувчи Бруну Фернандешни алмаштириши мумкин. Бразилиялик футболчининг 19 та уринишидан 16 таси муваффақиятли чиққан. "Юнайтед"нинг бошқа ўйинчилари(Погба, Рэшфорд, Марсьяль)да ушбу компонент билан боғлиқ муаммолар ва пенальтилар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда (ўтган мавсумда – 22 та, шундан 4 таси урилмаган), бу қобилият "қизил иблислар" учун фойдали бўлади.

Бонус. Хўш, Алекс Теллес кучлими ё Серхио Регилон? 

Испаниялик ва бразилияликнинг ўйинлари озми-кўпми бир хил, уларнинг иккаласида ҳам алоҳида устунлик йўқ. 

Алекс Теллес дриблингга қарши туришда, иккинчи қаватда Регилондан ишончлироқ ҳаракат қилади.

Серхио Регилон эса узун пасларни тез-тез ишлатади, дриблинг намойиш қилишда нисбатан фаолроқ.

Барча маълумотларга асосланиб хулоса қилишимиз мумкинки, футболчиларнинг характеристикалари деярли бир хил, уларнинг қайси бири Премьер-лигада ўз салоҳиятини яхшироқ ривожлантира олади, буни вақт кўрсатади. 

Оле-Гуннар Сульшер Теллеснинг трансферидан сўнг, қанот ҳимоячилари ротацияси имкониятига эга бўлди ва позицион футболда қўшимча ҳужум вариантини қўлга киритди. Испан ва португал тилларида сўзлашадиган футболчилар сонини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, Алексда жамоага мослашиб кетишда муаммо бўлмаслиги керак.

Марҳамат, мақола сўнгида қаҳрамонимизнинг ўзига хос маҳоратидан баҳра олинг.


Шерзод Нурматов тайёрлади.  

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика