
“Бир кун менга клубнинг ижроия директори Дэвид Гилл қўнғироқ қилди ва учрашишни илтимос қилди. Сўнгра биз менинг уйимда кўришдик ва у менга мавсум тугаши билан клубни тарк этишини айтди.
Мен сезканиб: “Вой Худо мен ҳам баҳорда клубни тарк этмоқчиман” дедим. Ўшанда жуда оғир вазиятда қолгандим ва клубни ёмон аҳволда қолдириб кетмаяпманми деб ўйладим.
Сўнгра февраль ойининг охирида биз Жоэл Глейзер билан учрашдик ва мен унга нега клубни тарк этишим ҳақида айтиб ўтдим.
Жуда қийин бўлди, чунки бу қарорим ҳақида ҳаттоки оила аъзоларим ҳам билмас эди”, - дейди Фергюсон.