Альба: "Неймарнинг "Барселона"га қайтишига ишонмайман"

Aslanov Jasurbek
26 янв 2019, 18:45
"Барселона" ҳимоячии Хорди Альбанинг сўзларига кўра, у ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Каталония клубига қайтишига ишонмайди.

"Йўқ, кийиниш хонасида Неймарнинг қайтиши ҳақида гаплашмаймиз. Буни клубдан ташқарида муҳокама қилишади. Неймар - ажойиб футболчи, дунёдаги энг яхшилардан бири, аммо у бошқа жамоага ўтишга қарор қилди, шу сабабли у қайтади деб ўйламайман. Ҳа, Неймар яхши дўст ва ажойиб инсон, аммо Марк Бартра ва Педро ҳам шундай. Уларнинг қайтиши ҳақида нега ҳеч ким гапирмаяпти" - дейди Альба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›