"Алавес"га қарши баҳсда "Реал"нинг муҳим футболчиларидан бири майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
21 сен 2017, 12:43
"Реал" ҳимоячиси Марсело 23 сентябрь "Алавес"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 6-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Кеча "Реал" Испания чемпионатининг 5-турида "Бетис"га қарши баҳс ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Марсело ушбу учрашувда мушагида оғриқ сезгани учун 72-дақиқада алмаштирилди. Бугун, 21 сентябрь куни бразилиялик тиббий кўрикдан ўтади.

"Реал" сафида Тео Эрнандес, Карим Бензема, Матео Ковачич ва Хесус Вальехо жароҳат олиб, айни дамда уни даволашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca