Алан Пардью: «Хесус Навас – мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин»

Tolibjon Qosimov
19 авг 2013, 19:03
«Ньюкасл» устози Алан Пардью АПЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин рақиб ҳақида гапириб ўтди.
«Манчестер Сити»га қарши ўйин билан мавсумни бошлаш яхши. Ҳа, биз фаворитлар эмасмиз, аммо умид қиламанки рақибга сюрприз тақдим эта оламиз.

«Сити» ёзда биз уч йилда сарфлайдиган пулни трансферларга ишлатди, бу эса уларга рақобат қила олмаслигимизни англатади.

Хесус Навас бу мавсум премьер-лиганинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Ўйлашимча, «Сити» ўтган мавсумга қараганда янада кучайди», – дейди Пардью. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru