Алаба Тони Крооснинг "Реал"даги машғулотларидан ҳайрон қолганини айтди

Alisher
13 окт 2021, 18:47
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба олдинроқ "Бавария"да ўйнаган ярим ҳимоячи Тони Крооснинг машғулотлар янги усулларидан ҳайрон қолганини айтиб берди.

"Биринчи ҳафта пар ҳаммомда ўтирганимизни эслайман ва Тони у ерга машғулотлар учун тўп билан кириб келди. У келаси ҳафта пресс машқларини бажарди. Ўшанда ундан сўрадим: "Тони, менга айтчи, сен билан ҳаммаси жойидами?". 

Бир ҳафтадан сўнг яна пар хонага кирдим, Тони у ерда гантель билан машқлар қилаётганди. Мен яна сўрадим: "Тони, сўнгги етти йилда сен билан нималар бўлди?". Тўртинчи ҳафта мен саунага кирдим ва Тонининг веломашқларда ишлаётганини кўрдим. Ўйлайманки, бундай усул унинг сўнгги йиллардаги муваффақиятли иштирокининг сабабларидан биридир", - дейди Алаба.

Кроос жорий мавсум "Реал" либосида Ла Лига доирасидаги битта ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1.de.